Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғолибга — iPhone 11 PRO! Адлия вазирлиги яна бир танлов ўтказади

Ғолибга — iPhone 11 PRO! Адлия вазирлиги яна бир танлов ўтказади

Фото: «hitech.vesti.ru»

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида БМТ Ривожланиш дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси ҳомийлигида «Коррупция – тараққиёт кушандаси» номли иншолар танлови ўтказилади.

Ҳар йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови бу йил ҳам бўлиб ўтади.

Танловнинг бу йил 22 октябрдан 30 ноябргача бўлган муддатда уч босқичда (туман (шаҳар) – вилоят – республика) ўтади:

  • биринчи босқич: 22–25 октябрь (баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш
    – 25-28 октябрь);
  • иккинчи босқич: 4–6 ноябрь (баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш – 7-9 ноябрь);
  • учинчи босқич: 14–22 ноябрь (баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш – 23-30 ноябрь) кунлари.

Танлов икки гуруҳ кесимида ўтказилади:

  • биринчи гуруҳ – умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида;
  • иккинчи гуруҳ – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида.

Танловнинг 1-босқичида қуйидаги мавзуда иншо ёзилади:

«Коррупция ва мен» – Коррупциянинг фуқаролар, муайян шахс ҳаётига таъсири, қонунга итоаткорлик юксак қадрият ва коррупцияга қарши курашнинг асоси экани, қариндош-уруғчилик, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунга итоатсизлик ва жавобгарликдан қўрқмасликнинг салбий оқибатлари, коррупцияга нисбатан фуқаролик позицияси, хусусан, тоқатсизлик, муросасизлик ва унга бош қўшмаслик лозимлиги каби масалалар ёритилиши керак.

Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар топширилади:

  • 3-ўрин планшет (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);
  • 2-ўринноутбук (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);
  • 1-ўрин iPhone 11 PRO смартфони (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та).

Шунингдек, ҳомийларнинг бошқа эсдалик совғалари ҳам топширилади.

Танлов БМТ Ривожланиш дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси доирасида молиялаштирилади.

Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш, қоида тариқасида, «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» арафасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг