Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда ишга киришда таниш-билишчилик борми?

Германияда ишга киришда таниш-билишчилик борми?

Фото: «Zeit.de»

Биз каби коррупция, таниш-билишчилик иллатларига қарши курашаётган мамлакатларда яшовчилар кўпинча Ғарбий Европа, жумладан, Германияга ҳавас қиламиз — уларда ҳаммаси жойида, ҳалол рақобат бор дей ўйлаймиз. Чиндан ҳам шундайми? «Germania.one» ёзишича, Германияда ҳам таниш-билишчилик бор, аммо бу биз ўйлаган нарса эмас.

Нюрнбергдаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (IAB) аниқлашича, немис компанияларидаги ҳар учинчи иш ўрни «танишлар»га насиб қилади. Айниқса, ўтган асрнинг 90-йилларида бутун Европада бўлгани каби Германияда ҳам ишга киришда «танка» суриш жуда урф бўлганди. Катта корпорацияларга фақат ходимларнинг фарзандлари ва қариндошлари ишга жойлаша оларди.

Энди аҳвол бошқача: «танкалилар» ҳам саралашдан ўтишлари шарт. Кўпинча компаниялар «ходим ходимни жалб қилади» сиёсатига амал қилишади — компанияда янги иш ўрни очилса буни фақат «ўзингникилар» билишади. Раҳбарлар ана шу янги ўринларга мос кадрларни чақиришни ходимлардан сўрашади. Номзод келгач суҳбатдан ўтади, резюмеси ўрганилади, лойиқ топишсагина ишга олишади. Ҳеч қандай истиснолар бўлиши мумкин эмас.

Немисларнинг ўзлари ҳар қандай таниш-билишчиликдан қочишга ҳаракат қилишади, чунки бу йўл билан ишга кириб олганларга доим босим юқори бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг