Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Газ-ку ўғирланаётган эди, энди электргаям чанг солиняптими?!»

«Газ-ку ўғирланаётган эди, энди электргаям чанг солиняптими?!»

«Газ заправка»ларида табиий газ ўғирланиши янгилик эмас. Қўлга тушгани зарарга қўшиб, жаримасини ҳам тўлаяпти. Талон-торожликлар миқдорига қараб жиноий жавобгарликка тортилаётганлари ҳам бор. Нима дейсизки, шундай «заправкалар»да  газга қўшиб, электр ҳам ўмарилмоқда!  

Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими ходимлари табиий ресурларнинг «ҳам энидан, ҳам бўйидан» уриб қолаётган ана шундай шохобчани аниқлади. Бу тумандаги «В.Г. газ-сервис» МЧЖга қарашли «заправка» бўлиб чиқди. Бу ерга ўрнатилган электр ҳисоблагич носоз ҳолатда экан. Ҳолат бўйича мутахассислар тезда ҳисоблаб берди: етказилган зарар миқдори 2 миллион 630 минг сўмдан ошади!

Аниқланаётган бошқа талон-торожликлар олдида айни миқдор кўпдай туюлмас. Бироқ Улуғнор — Андижоннинг чекка ҳудуди ҳисобланиб, ажратилаётган табиий ресурслар аҳоли эҳтиёжини тўла қоплайди дейиш қийин. Бори ҳам оддий фуқаролар эмас, дамига ош пишадиган «заправка»чилар томонидан бу тарзда ўғриланишини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг