Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент кўчаларида ретро-автомобиллар намойиш этилди (фото)

Тошкент кўчаларида ретро-автомобиллар намойиш этилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 5 май куни Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар карвонини томоша қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўнлаб ретро автомобиль ва мотоцикллар, юзлаб маҳаллий автотранспорт воситалари Ўзбекистон байроқларини кўтариб, ҳарбий окрестр садолари остида 25 километрлик масофани босиб ўтди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда «Retro Uz» клуби билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур акция иштирокчиларда олам таассурот қолдирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Автокарвон Қуролли Кучлар академиясининг марказий дарвозаси олдидан бошланиб, Тошкент Кичик халқа йўли ҳамда Бунёдкор ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб ўтди.

Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автомобилларда ҳам иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг