Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Форишда ўтган мерганлар мусобақасида «Xabar.uz» мухбирлари ғолиб бўлди

Форишда ўтган мерганлар мусобақасида «Xabar.uz» мухбирлари ғолиб бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ва мерганлар мусобақаси ўтказилди.

Пресс-тур давомида журналистлар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. Шундан сўнг ОАВ вакиллари ўртасида мерганлар мусобақаси ўтказилди. Журналистлар «Макаров» русумидаги 9-ммли тўппончада баҳслашдилар.

Мерганлар мусобақасида «Xabar.uz» мухбири Зафар Қосимов ва фотомухбир Фаррух Алиев бир хил — 26 баллдан тўплаб, ғолибликни қўлга киритди.

Пресс-тур якунида Марказий ҳарбий округ қўмондони Ойбек Саидов билан журналистлар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг