Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фонд танлов эълон қилмоқда: ғолиб Ҳиндистонга боради!

Фонд танлов эълон қилмоқда: ғолиб Ҳиндистонга боради!

Бобур номли халқаро жамоат фонди умумтаълим мактаб ўқувчилари учун танлов эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан кеча ўтказилган халқаро илмий анжуманда маълум қилинди.

Фонд бошқарувининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «Бобур билимдонлари» номи остида ўтказилажак танлов ёш авлодни аждодларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк шоир ва саркарданинг ҳаёт йўли илмий меросини яна оммалаштириш ҳамда илмга чанқоқ ёшларни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётир. Жамоат фонди Андижонда жойлашгани боис танлов ҳозирча вилоят доирасида ўтказилади. Танловнинг шаҳар ва туман босқичи жорий йилнинг май ойида, сентябрга бориб эса вилоят миқёсида ўтказилади.

Ғолиблар фонд дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан сийланади. Мутлоқ ғолиб эса Ҳиндистонга сайёҳлик йўлланмасига эга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг