Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермер хўжаликларида янги лавозим жорий этилади

Фермер хўжаликларида янги лавозим жорий этилади

Ҳукумат қарори билан Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларини ташкил қилиши шарт.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёки хизматнинг функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга топширилади.

Хизмат ходимлари иш берувчидан бундай турдаги ишни бажаришга рухсати бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома берилмаган, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмайдиган шахсларни ишдан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг