Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғоналик уч ўртоқ велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда

Фарғоналик уч ўртоқ велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан уч синфдош Расулжон ака, Убайдулла ака ва Рўзивой акалар велосипедда Ўзбекистон бўйлаб сайёҳатга чиқишди. Сайёҳатчилар айни дамда Гулистон шаҳрига етиб келишган.

Бугун 16 июнь Сирдарё вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўз юмушлари билан банд бўлиб турган эди. Шу пайт бошқарма биносига бир инсон курсдош дўсти Нуриддин акани излаб киради.

Узоқ суҳбатдан сўнг Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан уч синфдош Расулжон ака, Убайдулла ака ва Рўзивой акалар зиёрат қилиш мақсадида Самарқандга велосипедда йўлга чиқишган маълум қилинган.

Саёҳатчиларнинг айтишича, йўлга чиқишганига саккиз кун бўлибди, Улар Сирдарё вилоятига 16 июнь тонг соат 7:00 да киришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг