Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғоналик журналистлар Умра сафарига йўл олди

Фарғоналик журналистлар Умра сафарига йўл олди

Фото: «Facebook»

Фарғоналик бир гуруҳ журналистлар Саудия Арабистони подшоҳлигига йўл олди. Бу ҳақда таниқли журналист, Ўзбекситон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов маълум қилмоқда.

Сафар уюшма вилоят бўлими ташаббуси  ва ташкилотчилигида амалга оширилаётган бўлиб, унга узоқ вақт тайёргарлик кўрилган. Сафар мобайнида саудиялик журналистлар билан ижодий учрашув ва мулоқотлар, ўша ерда истиқомат қилувчи ватандошлар билан дийдорлашув, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги консуллигида бўлиш каби тадбирларни ўз ичига олади.

Сафар мобайнида ўн бир нафар фарғоналик журналистларни муборак Умра амалларини адо этишдек саодат ҳам кутиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг