Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 Фарғонада «Риштон» чегара-божхона пости очилмоқда

 Фарғонада «Риштон» чегара-божхона пости очилмоқда

Фото:«Uza.uz»

Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Риштон» чегара божхона пости барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналарни ҳаракатланишлари учун очилди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Айниқса, мазкур божхона чегара постининг очилиши Сўх тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратмоқда. Туман аҳолиси бир неча йиллар давомида вилоят марказига келиши учун узоқ йўл босиб, соатлаб вақт сарфлаб, «Водил» божхона чегара пости орқали қатнарди. Эндиликда эса ортиқча оворагарчиликларга барҳам берилди.

Йўл қарийб 42 километрга қисқарди.

Мазкур «Риштон» божхона чегара пости шу кунга қадар фақатгина Риштон тумани ҳамда Қирғизистоннинг Қадамжой тумани фуқароларини пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг