Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада ҳокимлик мутасаддилари томонидан почта биноси бузиб ташланган

Фарғонада ҳокимлик мутасаддилари томонидан почта биноси бузиб ташланган

Фото: «Xabar.uz»

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Ахматов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман почта алоқаси боғламаси биносидаги шароит аянчли аҳволда эканлиги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолат юзагага келишига нима сабаб бўлгани ҳақида Шерзод Ахматов қуйидагиларни маълум қилди:

— Ҳақиқатдан ҳам, Риштон почта алоқа боғламаси 2019 йилнинг май ойига қадар замонавий кўринишга эга бўлган 3 қаватли бинода фаолият юритиб келган. Бироқ Фарғона вилояти ва Риштон туман ҳокимликларининг мутасадди ходимлари томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бинонинг бир қаватли қисми ва уч қаватли биносининг ярмини 1 кунда бузиб ташланган.

Шундан сўнг почта ходимлари видеотасвирда акс этган бинога вақтинчалик фаолият юритиб туришлари учун кўчирилган. Бино нафақат ишчи-ходимлар учун балки аҳоли учун ҳам турли ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Бу бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан Иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти фойдасига туман ҳокимлиги ҳисобидан 1,3 млрд. сўм моддий зарарни ундириш бўйича қарори қабул қилинган.

Шундан кўриниб турибдики, маҳаллий ҳокимият раҳбарларнинг совуққонлиги боис «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятига моддий ва маънавий зарар етмоқда. Риштон тумани почта алоқаси боғламасида иш фаолиятини юритиб келаётган ходимлар ўзлари истамаган ҳолда ноқулай шароитда хизмат фаолиятларини кўрсатиб келмоқдалар. Масаланинг асл моҳияти кенг таҳлил қилинмасдан ижтимоий тармоқларда видео тарқатилган.

Риштон тумани ҳокимлиги томонидан етказилган зарарлар ундирилиши билан Риштон тумани почта алоқаси боғламаси учун янги бино сотиб олиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг