Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона сафаридан қайтган Ортиқова Бухорога йўл олди

Фарғона сафаридан қайтган Ортиқова Бухорога йўл олди

Фото: «Xabar.uz»

Бир ҳафта водий вилоятларида сайёр қабуллар ўтказган Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова «нафас ростлаб» улгурмай, Бухорога йўл олди.

Кетма-кет хизмат сафарларининг мазмун-моҳияти аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш экани маълум.

Фото: «Xabar.uz»

Куйди-пишди ва чўрткесарлиги билан ОАВ ходимлари ўртасида «Синчалак» (А.Қаҳҳорнинг шу номдаги қиссаси персонажи) деган ном орттирган Ортиқова кечанинг ўзида Ғиждувон ва Қоракўл туманларида сайёр қабуллар ўтказди. Шунингдек, орада вақт ва фурсат топиб, Бухоро шаҳридаги 32-меҳрибонлик уйида ҳам бўлиб, тарбияланувчилар билан кўришди, дилдан суҳбатлашиб, совғалар улашди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Яна бир эътиборли ҳолат: манбамизга кўра, С.Ортиқова ўзи учун ташкил этилган алоҳида «бир пиёла чой»ни рад этиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан тамадди қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг