Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фарғона» полигонида ҳеч ерда қўлланилмаган илғор техникалар намойиш этилди (фото)

«Фарғона» полигонида ҳеч ерда қўлланилмаган илғор техникалар намойиш этилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Фарғона» полигонида Шарқий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалари ўртасида ихтирочилик, рационализаторлик ва инновацион ғоялар кўргазмаси ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Кўргазма давомида ҳарбий хизматчилар томонидан кашф этилган ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳаларнинг тактик-техник хусусиятларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкин бўлган қурилмалар, ихтиролар намойиш этилди, фойдаланишда қулайлик яратувчи, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларини ўтказишда янги инновацион технологиялар ва ускунларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

90 дан ортиқ рационализаторлик ғоялари намойиш этилган кўргазма давомида иштирокчилар ҳали ҳеч ерда қўлланилмаган илғор техникалар билан танишди. У.Матҳалилов томонидан яратилган ва полигон учун хизмат қиладиган оғир шароитларда нишонларни кўтариб тушуриш электрон мосламаси кўпчиликнинг диққат марказида бўлди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, И.Ҳамидуллаевнинг макетда ўқ отиш машқини янгича усулда симуляция қилиш мосламаси, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар К.Амировнинг БТР-70 техникасида ташқи кучлар томонидан эҳтимолий ёнғин содир этилганида, техника ичидан ташқарига чиқмай туриб ёнғинни ўчириш мосламаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Майор С.Очилов тақдим этган дала шароитида ахлоқий-руҳий таъминотни шакллантиришга хизмат қиладиган автоном автожамланманинг лойиҳаси ҳам йиғилганларга маъқул бўлди.

5 та йўналиш бўйича ғолиблар кейинги босқичга йўл олди, уларнинг ғояларини амалиётда қўшинлардақўллаш бўйича таклифлар киритилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг