Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи: тадқиқотлар атом энергетикаси муҳимлигини кўрсатмоқда

Европа Иттифоқи: тадқиқотлар атом энергетикаси муҳимлигини кўрсатмоқда

«Deloitte» компанияси халқаро энергетика агентлиги атом саноатининг Европа Иттифоқи иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатаётгани ва 2050 йилга бориб, бу борадаги вазият қандай бўлишини ўрганиш мақсадида  томонидан  тадқиқот ўтказди. Унга кўра, Европа атом саноати жами бўлиб Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 1,1 млн иш ўрни яратган ва унинг Иттифоқ ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 500 млрд еврони ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги хабар берди. 

«Deloitte» таҳлил компанияси томонидан Европа атом форуми (Foratom) сўрови, асосида ўтказилган тадқиқот натижасидан маълум бўлишича, атом электр станциясининг ҳар бир гигаватт қуввати атом саноати ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларига йилига 10 миллион евро миқдорида сармоя жалб этиш билан бирга, қарийб 10 минг кишини иш билан таьминлайди ва Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулотига 4,3 миллиард евро миқдорида ҳисса қўшади.

Ядровий соҳага сарфланган ҳар бир евро якунда ялпи ички маҳсулотга 5 евро миқдорида маблағ олиб келяпти ва атом саноати соҳасида амалга оширилган ҳар қандай ишчи ўрин бутун Европа Иттифоқи иқтисодиётида 3,2 иш ўрни яратмоқда.

Таққослаш учун, шамол энергетикаси (160 ГВт қувватга тенг бўлгани) 250 мингдан зиёд иш ўрни яратади ва ялпи ички маҳсулотда унинг ҳиссаси 36 миллиард еврони ташкил этади, 100 ГВт қувватга эга қуёш энергияси эса 80 мингдан ортиқ иш ўрни яратади.

Тадқиқот муаллифлари соҳадаги вазиятни 2050 йилгача бўлган ривожланишини прогноз қилиш орқали шундай хулосага келишдики, Европа Иттифоқида ядро энергетикаси ишлаб чиқариш ҳозирги кундагидек жами электр ишлаб чиқаришининг тўртдан бир қисми (150 ГВт) даражасида давом этади. Бу йилига уч миллиондан ортиқ иш ўрни, 576 миллиард еврога яқин ялпи ички маҳсулот, йилига 110 миллиард евро солиқ тушумлари ҳамда йилига қарийб 500 миллиард евро миқдоридаги иш ҳақи демакдир.

Ҳисоботда таъкидланишича, Европа Иттифоқи 2050 йилгача бутунлай углеродсиз энергия ишлаб чиқаришни бошлайди ва бу натижага эришиш учун атом энергияси станцияларининг мавжуд қуввати прогноз қилинмоқда. Муаллифлар шунингдек, қазиб олинадиган ёқилғилардан келажакда фойдланиш тўхтатилиши кўзда тутилгани боис, кўмир саноати ишчиларини атом энергияси соҳасида ишлашлари учун қайта тайёрлов тизимини ташкил этишни тавсия этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг