Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртадан юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлайди

Эртадан юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлайди

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, эртага, 22 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг