Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага яна қор ёғади

Эртага яна қор ёғади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 22 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг