Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

19 март куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

19 март куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 19 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи қисмида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг