Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази 12 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Эртага Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-4, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг