Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Эртага айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 21-23, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг