Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов ҳам лавозимига қайта тасдиқланди

Эркинжон Турдимов ҳам лавозимига қайта тасдиқланди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг VI чақириқ биринчи сессиясида вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди. Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг