Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланишига сабаб нимада?

Эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланишига сабаб нимада?

Фото: «Newbur.ru»

Мордовия давлат миллий тадқиқот университети олимлари эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашди. Бу ҳақда «RT» хабар берди.

Аниқланишича, эркакларда ишемик инсульт ривожланиши хавфини туғдирувчи омилларга атеросклероз (артерияларнинг сурункали касаллиги), чекиш, алкоголизм, метаболик синдром (организм фаолиятидаги семиришга олиб келувчи комплекс бузилишлар) ва кам ҳаракатлилик киради.

Аёлларда инсульт ривожланишига энг кўп қандли диабет, ҳилпировчи аритмия, семизлик ва дислипидемия (қонда липидларнинг юқори даражаси) таъсир кўрсатиши айтилган.

Гипертония (юқори қон босими) ҳар икки жинс вакиллари учун бир хил хавф туғдириши ушбу тадқиқотда қайд этиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг