Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг «кучли» паспортлар эълон қилинди. Биз нечанчимиз? (рейтинг)

Энг «кучли» паспортлар эълон қилинди. Биз нечанчимиз? (рейтинг)

Фото: «TheUK.one»

Швейцариянинг «Henley & Partners» (H&P) компанияси навбатдаги жаҳон паспортлари индексини эълон қилди. Унда мамлакатлар фуқаролари ўз паспортлари билан қанча мамлакатга визасиз бора олишига қараб рейтингга жойлаштирилди.

Ушбу рейтингда Япония пешқадамликни қайтариб олди — япон фуқаролари  190 мамлакатга визасиз бора олишади.

Иккинчи ўринда Сингапур ва Жанубий Корея (189 тадан мамлакат), учинчи ўринда — Германия ва Франция (188 мамлакат) фуқаролари.

ТОП-5 ни тарк этган Буюк Британия ва АҚШ фуқаролари учун 185 мамлакатга йўл очиқ.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичлар Латвия ва Литвада (180 мамлакат) — улар 11-ўринда жойлашган. Жаҳоннинг 128 мамлакатига визасиз чиқиш имкониятига эга украинлар 41-ўринда, россияликлар (119 мамлакат) 48-ўринда, беларуслар (77 мамлакат) 66-ўринда. Кейинги ўринда эса қозоқлар — 76 мамлакат.

Ўзбекистон паспортининг кучи эса ҳозирча 58 мамлакатга кириш учун етади — биз 80-ўриндамиз.

Рўйхатнинг энг охиридан (104-ўрин) Афғонистон ва Ироқ (30 мамлакат) ўрин олди.


«Энг кучли» паспортлар рейтинги

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг