Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кўп мусулмонлар ва христианлар қайси мамлакатларда яшайди?

Энг кўп мусулмонлар ва христианлар қайси мамлакатларда яшайди?

Фото: «IslamDag»

Дунё мусулмонларининг қарийб учдан икки қисми (65 фоиз) 10 мамлакатда яшайди, энг катта 10 христиан-мамлакатда эса христианларнинг 48 фоизи истиқомат қилади. Булар ҳақида «Pew» тадқиқотлар маркази маълумот берди.

2015 йилги маълумотга кўра, мусулмон аҳолиси энг кўп 10 мамлакат


2060 йилга бориб энг кўп мусулмонлар яшовчи 10 мамлакат


2015 йилги маълумотга кўра, христиан аҳолиси энг кўп 10 мамлакат


2060 йилга бориб энг кўп христианлар яшовчи 10 мамлакат

Мусулмон ёки христиан аҳолиси энг кўп 10 мамлакатда бошқа дин вакиллари ҳам катта улушни ташкил этади. Масалан, мусулмон аҳолиси нуфусига кўра Ҳиндистон дунёда иккинчи ўринда, бироқ мамлакат аҳолиси сонида ҳиндуизмга эътиқод қилувчилар улуши кўпроқ. Христиан  дунёсида олтинчи ўринда турувчи Нигерия ислом оламида бешинчи ўринда.

Жаҳонда ҳозир 2,3 миллиард христиан ва 1,8 миллиард мусулмон бор. 2060 йилга бориб ўртадаги фарқ йўқолиши кутилмоқда: 3 миллиард христиан, 3 миллиард мусулмон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг