Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди фуқаролар ҳафталаб кутмайдими?

Энди фуқаролар ҳафталаб кутмайдими?

http://zarnews.uz

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Германия давлатидан HICH-END V -СКАНЕР LIZARD A2 қурилмаси келтирилиб, Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивига ўрнатилди. Мазкур қурилма ёрдамида архив маълумотларидан нусха олиш (сканер) орқали электрон архив шакллантирилади.

Эндиликда фуқаролар архив маълумотларини олиш учун ҳафталаб вақт сарфламасдан бир неча дақиқада керакли ахборотга эга бўлишади. Мазкур лойиҳа Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида синовдан ўтказилмоқда ва бу яхши натижа берса, бошқа барча вилоятларга шу каби ускуналар келтирилади.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг