Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди ФҲДЁ маълумотларини қайд этиш учун доимий яшаш жойига бориш шарт эмас

Энди ФҲДЁ маълумотларини қайд этиш учун доимий яшаш жойига бориш шарт эмас

Фото:«Xabar.uz»

Давлат хизматлари агентликларида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан келиб яшаётган шахслар юқоридаги маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган ҳудудларига бормасдан Тошкент шаҳридаги исталган Давлат хизматлари марказлари орқали олиши мумкин. Бу бошқа жойларга ҳам тегишли.

Давлат хизматлари агентлиги хизматларидан фойдаланиш учун марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
- ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
- ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
- ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома;
- марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади.

Қарорга кўра, хизмат кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатиб ўтамиз «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг