Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эксклюзив! Янгича кўринишдаги Халқлар дўстлиги майдони (видео)

Эксклюзив! Янгича кўринишдаги Халқлар дўстлиги майдони (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлари орқали видеолавҳа тарқалиб, унда «Халқлар дўстлиги» саройи ажойиб видео-проекция билан безатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунинг учун дарҳол ушбу майдонга ўз мухбиримизни юбордик ва махсус репортаж тайёрладик. Қуйида мутлақо янгича кўринишдаги Халқлар дўстлиги майдони билан виртуал танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча, «Бунёдкор» метро бекати ҳамда «Истиқлол» санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган эди.

2018 йил 3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясида эса ушбу топшириқ ўз ижросини топиб, «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг