Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт бўлинг! Қамчиқ довонида бўрон бўлиши кутилмоқда

Эҳтиёт бўлинг! Қамчиқ довонида бўрон бўлиши кутилмоқда

Фото: «Autostrada.uz»

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет)нинг маълум қилишича, жорий йилнинг 24 январь кунидан 26 январь кунига қадар «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши, бўрон бўлиши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиб, кўринишнинг 50 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши кутилмоқда. Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.

Бу ҳолатлар йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасида довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда ҳаракатланмасликни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг