Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада «темир дафтар» юритилади. Рўйхатга олишда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

Фарғонада «темир дафтар» юритилади. Рўйхатга олишда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

Фото: Xabar.uz

Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов маълумот бериб ўтди.

— Одамга муносиб иш керак, муносиб ойлик маош керак. Вилоятнинг салоҳияти, саноатни ривожлантириш, барча қишлоқ хўжалиги, агросаноатни ривожлантириши, ҳунармандчилик, кичик бизнесни ривожлантиришда Фарғонанинг тажрибаси катта бўлади. Биз ўзимиз тадбиркорликни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришдаги аҳамиятини гувоҳи бўлиб турибмиз.

«Темир дафтар» тушунчаси бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхатидир. Шу «темир дафтар»нинг ичига ишга ёки ёрдамга муҳтож оилаларнинг барчаси киритилди. Фарғона вилоятидан 43 мингдан ортиқ оила мазкур рўйҳатга киритилган.

Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхатини шакллантиришда Хитой тажрибасини ўрганилган. Мазкур тажрибадан келиб чиқиб одамларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яратиб бериш, ўқитиш ва уй-жойини таъмирлаш давлат дастури шакллантирилган, — деди Адҳам Икромов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг