Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ катта миқдорда психофаол дори воситаларини олиб кетаётган фуқарони қўлга олди

ДХХ катта миқдорда психофаол дори воситаларини олиб кетаётган фуқарони қўлга олди

Фото:«Oxo.uz»

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Акбархон Исаев бошқарувидаги  «Cobalt»  автомашинаси  «Наманган»  йўл патрул хизмати ўтказиш масканида тўхтатилган.

ЎзАнинг ёзишича, Автомобиль кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 16.814 дона «REGAPEN»  номли психофаол дори воситаси борлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган мазкур психофаол дори воситалари 1991 йилда туғилган Абдурауфхон Соттихоновга тегишли бўлиб, Акбархон Исаев уни Тошкент шаҳрига етказиши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг