Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ иштирокида ўтказилган тадбирда қалбаки пул ясаган шахс ушланди

ДХХ иштирокида ўтказилган тадбирда қалбаки пул ясаган шахс ушланди

Фото:«Zarnews.uz»

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда қалбаки купюралар тайёрлаб, муомалага чиқаришни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Термиз туманида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. «М.Х.» ўз жиноий режасини амалга ошириш учун Термиз шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирини вақтинчалик ижарага олади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, у ижарага олган хонадонда «Acer» русумли ноутбук, «Epson» русумли рангли принтер ҳамда 4 дона «100 000» сўмлик, 48 дона «50 000» сўмлик, 12 дона «10 000» сўмлик, жами 2 920 000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг