Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Бухорода 8 минг дона «трамадол» олиб кетаётган фуқарони қўлга олди

ДХХ Бухорода 8 минг дона «трамадол» олиб кетаётган фуқарони қўлга олди

Фото: Лайло Ҳайитова

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Лазиз Миржалолов (исми шарифи ўзгартирилган) «Lacetti» автомашинасида «Сармижон» назорат постида тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг орқа ўриндиклари остида 2 дона қора селофан пакетга ўралган, 808 кассеттадаги жами сони 8080 дона бўлган «трамадол» гиёҳвандлик таблеткалари борлиги аниқланган. 

Лазиз Миржалолов бу гиёҳвандлик моддаларини ўзининг Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги яқин жиноий шерикларидан олгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг