Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХА давлат хизматлари тарғиботчиларини тақдирлади

ДХА давлат хизматлари тарғиботчиларини тақдирлади

Фото: Агентлик ахборот хизмати

Давлат хизматлари агентлиги «Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчи»ларини тақдирлади. Улар орасида «Xabar.uz» мухбири ҳам бор.

«Ғолибларни аниқлашда креатив ёндашув, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол, таҳлилий ва таъсирчан материаллар асосида ёритганлик каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилди», дейилади агентлик ахборот хизмати хабарида.

Ғолиблар билан танишинг:

  • Наргиза Камалова, «Ёшлар» радиоканали ҳарбий ватанпарварлик тарбияси дастурлари муҳарририяти бош муҳаррири — «Маълумотларни сифатли ва тезкор тарзда ёритганлик учун»;
  • Муслимжон Мирзажонов, «Human.uz» ахборот сайти бош муҳаррири — «Креатив ёндашув учун»;
  • Улуғбек Акбаров, «Kun.uz» сайти мухбири — «Таҳлилий материаллари учун»;
  • Улуғбек Орипов, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири — «Кенг тарғиб қилганлик учун»;
  • Раҳим Шерқулов, «Халқ сўзи» газетаси адабий ходими — «Долзарб жиҳатларни аҳолига етказишдаги фаоллиги учун»;
  • Аслиддин Суюнов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайт ахборот таҳририяти бош муҳаррири — «Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тарғиб қилганлик учун».
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг