Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Durrani Zarra: «Қадимий Бухоро чексиз муҳаббат ва ҳайратимизга сазовор бўлди»

Durrani Zarra: «Қадимий Бухоро чексиз муҳаббат ва ҳайратимизга сазовор бўлди»

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилоятига меҳмон бўлган дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган истеъдодли, таниқли блогерларнинг ҳар бири ўз йўналишида аудиторияси қарийб 1 миллиард кишини қамраб олган бўлиб, улар айни дамда ҳам Бухородан олга таассуротлари ҳақидаги ажойиб постларни ўз обуначиларига ҳавола этмоқдалар.

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот котиби Дилноза Комилованинг «Xabar.uz»га хабар беришича, айниқса Канададан ташриф буюрган машҳур блогер – Durrani Zarraнинг таассуротлари катта. 

«Бизни илиқ кутиб олган Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам юртингиз ажойиб туристик мамлакатлардан бири ва саёҳат қилиш учун жуда ажойиб ўлка экан. Ушбу қадимий ва Ипак йўли юрагида жойлашган заминда амалга оширган саёҳатимиз чиндан ҳам жуда-жуда ҳайратланарли, ҳаяжонга тўла, унутилмас ва завқли ўтгани билан барчамизнинг ёдимизда қолади.

Айниқса, Бухоронинг хорижликлар диққатига сазовор бир-биридан жозибадор тарихий-меъморчилик обидалари бизни ўзига мафтун этди. Шунингдек, одамларингиз меҳмондўстлиги ва очиқкўнгиллигини ҳамда мазали таомлар, саховатли она заминингиз мева ва сабзавотларининг тоти хотирамизда муҳрланади. Ҳаттоки, саёҳатимиз эрта тугаётгани мазкур эртакнамо шаҳар ҳуснига тўймаганимиз учун яқинда қайта ташриф буюришни режа қилдим. Қолаверса, Ўзбекистонни жаҳон саҳнасига олиб чиқишда бир қатор ишлар амалга оширилаётган айни даврда, бунга бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилиши бизда фахр уйғотади» – дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг