Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида Тошкент 3-ўринни эгаллади

Ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида Тошкент  3-ўринни эгаллади

Фото:«Xabar.uz»

AirVisual нашри маълумотларига кўра, дунёдаги энг ифлосланган 30 шаҳарнинг 22таси Ҳиндистонда жойлашган. Рўйхатда 19 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Деҳли шаҳри етакчилик қилмоқда.

Aчинарлиси, пойтахтимиз Тошкент шаҳри ҳам ўнталикдан жой олиб, 3 поғонани банд қилган. Рўйхатда Лаҳор (Покистон), Даҳа (Бангаладеш), Ханой (Ветнам), Колката (Ҳиндистон), Жакарта (Индонезия), Мумбай (Ҳиндистон), Хо Чи Мин (Ветнам) ва Теҳрон (Ерон) каби ҳавоси енг кўп ифлосланган шаҳарлар мавжуд.

AirVisualнинг аниқлашича, Ўзбекистонда ҳар кубометр ҳавога 6,92 микрограмм соғлиқ учун зарарли бўлган моддалар бор. Тошкент ҳавосида эса – 158 микрограммни ташкил қилади.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳар йили дунёда ифлосланган ҳаво туфайли 7 миллион киши муддатидан олдин ҳаётдан кўз юмишини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, жахон иқтисодиёт иш кучи етишмаслиги туфайли 225 миллиард долларни йўқотмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида эълон қилинган 2018 йилги рейтингда Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши даражаси энг юқори бўлган йигирмата мамлакат қаторига кирганди. Рейтингга кўра,Ўзбекистон 16-ўринни эгаллаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг