Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дунё» ахборот агентлиги бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

«Дунё» ахборот агентлиги бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (770-сон, 13.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан «Дунё» ахборот агентлигининг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистоннинг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мазкур ахборот агентлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Агентлик тузилмаси ва Устави тасдиқланди.

Агентликка ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрелида «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ташкил қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг