Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДСҚ бозорларда нархларнинг асоссиз оширилишига эътибор қаратди

ДСҚ бозорларда нархларнинг асоссиз оширилишига эътибор қаратди

ДСҚ органларига Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этиш тўғрисидаги қарори муносабати билан бозорлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг сунъий равишда ошиб кетишига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Қўмита матбуот хизматига кўра, «аҳоли транспорт чеклови  сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энди олиб кирилмайди деган фикрда, ушбу маълумотлар эса ҳақиқатга мос келмайди».

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, барча постларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган автотранспорт воситаларини ҳеч қандай ортиқча тўсиқларсиз (лекин, кузовга мажбурий санитар ишлов берилгандан кейин) ўтказиб юбориш топшириғи берилган. Қарорда айтилганидек, чеклов юк автомобилларига, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиларига татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, супермаркетлар, озиқ-овқат бозорлари, шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли яшаш пунктларида жойлашган озиқ-овқат дўконлари ҳам фаолиятини давом эттиради.

Саросима уйғотиш – бозорларда, дўконларда одамлар ўртасида оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш карантин қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бу фақат коронавируснинг тарқалишига ёрдам беради.

Маҳсулотларнинг нархларни асоссиз оширилишига гувоҳ бўлганлар ДСҚнинг (71)244-98-98 рақамли «Ишонч телефони»га ёки 1198 қисқа рақамли «Call-маркази»га мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг