Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доимий яшаш жойидан қатъий назар автомобилларни истаган ҳудудда техник кўрикдан ўтказиш таклиф қилинди

Доимий яшаш жойидан қатъий назар автомобилларни истаган ҳудудда техник кўрикдан ўтказиш таклиф қилинди

Фото:«Norma.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон фуқароларининг  доимий яшаш жойидан қатиъй назар автомобилларни истаган ҳудудда техник кўрикдан ўтказишни жорий этиш таклиф қилинди.

«Баъзи фуқаролар касб тақозоси ёки иш фаолияти сабаб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ойлаб, баъзан йиллаб вақтинчалик бўлишига тўғри келади. Бу вақтда ушбу фуқаролар шахсий автоуловларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун доимий яшаш жойига бориб келиши зарур. Бу ўз навбатида, биринчидан, ортиқча сарсон бўлиш, иккинчидан, доимий яшаш жойига бориб келиши учун хизмат ёки иш фаолиятидан вақтинча ажралишига олиб келади. Масалан, Андижон ёки Тошкентдан Нукус ёки Хоразмга бориб автоуловни техник кўрикдан ўтказиб келиш учун камида 3 кун вақт кетади» дейилади мурожаатда.

Жамоавий мурожаатга овоз бериш 88 кун ичида якунланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг