Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди

Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.

Аввалроқ, Абдуғофур Аҳмедов қўмита раиси бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг