Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Умра зиёрати учун йиғилган пулларни қиморга тикиб юборди

Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Умра зиёрати учун йиғилган пулларни қиморга тикиб юборди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллард 650 миллион сўм пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Markaziy studiya» дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, 2019 йилдан бошлаб Умра зиёратлари учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамига эмас, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси шахсий ҳисобига туширилган.

Қарийб 70 нафар фуқаро туман ҳокимлиги биносида бу тарзда алданиб қолишлари мумкинлигини хаёлларига келтиришмаган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан узоқ давом этган тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қоплаб бериш ваъдасига ишониб, ўз аризасини қайтариб олган жабрланувчилар яна чув тушган. Уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган.

Фирибгарликни содир этган шахс икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ҳамда 5 йилга қамалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг