Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Адолат» СДП номзоди: «Сергели тумани номини ўзгартириш — шахсий фикрим...»

«Адолат» СДП номзоди: «Сергели тумани номини ўзгартириш — шахсий фикрим...»

Фото:«Xabar.uz»

«Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Рустам Умаровнинг Сергели тумани номини ўзгартириш таклифи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Номзод ушбу таклиф шахсий фикри эканлигини маълум қилди, дея хабар қилмоқда партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати.

«Депутатликка номзодлар, умуман Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси Конституциямизга кўра ўз фикри, қарашларини эркин билдириш ҳуқуқига эгадир.

Шу боисдан бу менинг шахсий фикрим эканлигини эътиборга олишингизни ҳамда буни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг позицияси сифатида талқин қилмаслигингизни сўрайман.

Партиянинг сайловолди дастури ва ўз олдига қўйган мақсадларида мамлакатимиз ҳудудларининг, жумладан, Сергели туманининг номини ўзгартириш кўзда тутилмаган», — дейди номзод.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг