Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутатлар ваколати ошади. Ҳокимлар энди кенгашларга раислик қилмайди

Депутатлар ваколати ошади. Ҳокимлар энди кенгашларга раислик қилмайди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилиниши, депутатларнинг ваколатлари кенгайтирилишини айтиб ўтди.

«2019 йилда ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилиниши лозим. Олий Мажлис палаталари раҳбарларига икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади. Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин», деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг