Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутат ва сенаторларнинг сўрови бундан буён Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади

Депутат ва сенаторларнинг сўрови бундан буён Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади

Бундан буён депутат ва сенаторларнинг Вазирлар Маҳкамаси, давлат органларига юборадиган сўровлари тизимли равишда Бош вазир ҳузурида муҳокама қилиниб, сўровда қўйилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш устувор масала сифатида кўрилади. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Яқинда Бош вазир иштирокида худди шундай муҳокама ташкил этилиб, депутат ва сенатор сўровларига етарли даражада эътибор қилмаган мансабдорларга чоралар кўрилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда депутат ва сенатор сўровларини алоҳида рўйхатга олиш ва юритиш тизими йўлга қўйилибди ҳамда сўровларга жавоб биринчи раҳбар томонидан имзоланиши белгиланибди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Мана буни ҳукумат томонидан халқ вакилларининг сўровига эътибор масаласидаги яхши прогресс,  деса бўлади.

Бундай ёндошув айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ҳам намуна бўлса ажабмас, деган умид уйғонаяпти негадир, деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг