Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутат Алишер Қодиров: «Қамоқхоналар маҳбуслар сони кўп бўлишидан манфаатдор»

Депутат Алишер Қодиров: «Қамоқхоналар маҳбуслар сони кўп бўлишидан манфаатдор»

Фото: facebook.com/alisher.kadirov.56

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида бўлиб, ўрганилган таҳлиллардан хулосаларини «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди:

Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида таҳлиллардан хулосаларим:

  • бугунги кунда қамоқхоналар маҳбуслар сони кўп бўлишидан манфаатдор. Чунки муассасанинг моддий таъминоти ва унда ишловчиларга тўланадиган ҳақ миқдори маҳбусларнинг сонига боғланган;
  • ички ишлар тизимида қамоқхона ёки тергов изоляторларида хизмат қилувчи ходимларга «ўгай фарзанд» принципи шаклланиб қолган. Уларнинг маиший таъминоти, рағбатлантирилиши ва хизматда юқорилаши жуда қийин амалга ошади. Бу муносабат беихтиёр ходимларнинг маҳбусларга бўлган «дўстона алоқалар»ига айланади.

Хулоса:

  • Қамоқхоналар одамларни қайта тарбиялаш эмас, янада радикаллаштириш, жамиятга нисбатан нафратини янада кучайтириш масканлари бўлиб қолмоқда.

Таклиф:

  • қамоқхона ва тергов изоляторларида хизмат кўрсатадиган ички ишлар ходимларига муносабатни ўзгартириш;
  • муассасаларнинг таъминотини маҳбусларнинг сонидан келиб чиқиш амалиётидан воз кечиш, аксинча, у ердан чиққан маҳбусларнинг ҳаётда ўрнини топиб кетиш даражасидан келиб чиқиш лозим.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг