Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда янги сув омбори қурилмоқда

Деҳқонободда янги сув омбори қурилмоқда

Фото:Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Деҳқонобод туманида янги сув омбори қурилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди. 

Ҳоким Зоир Алиқулов тумандаги сув омбор қурилиши билан танишиб, ишчилар учун яратилган шарт-шароитни, карантин талабларига қай даражада амал қилинаётганини кўздан кечирган.

Фото:Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

«Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, ушбу сув омборининг фойдаланиш ҳажмини ошириш ишлари 2017 йилги манзилли дастурга киритилган, — дейди туман ҳокими ўринбосари Соҳиб Самадов. – Шу асосда тендер савдолари ўтказилиб, унда ғолиб деб топилган «Яккабоғ Қўрғони» корхонаси қурилиш ишларини бажармоқда».

240 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган сув омбори ҳудудида узунлиги 850 метр, баландлиги 36,2 метр ҳажмдаги сув тўғони қуриш, таъмирлаш, кўприк барпо этиш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, унинг қувватини янада ошириш борасида ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг