Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари агентлиги 2 ёшда: соҳага оид янгиликлар таҳлил қилинди

Давлат хизматлари агентлиги 2 ёшда: соҳага оид янгиликлар таҳлил қилинди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

12 декабрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўзининг 2 йиллик фаолиятини таҳлили юзасидан матбуот анжумани уюштирди. 

Бугунги кунда ДХМларнинг сони 201 тага етди — Республикамизнинг ҳар бир туманида мавжуд. Уларда 120 га яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Аҳоли орасида энг оммабоп хизматлар босқичма-босқич жорий этилмоқда.

2017 йил давомида «Ягона дарча» марказлари орқали 120 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилган бўлса, Агентлик ташкил этилганидан буён бугунги кунга қадар 15 миллионга яқин хизматлар тақдим этилди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Норма ижодкорлиги соҳасида ҳам талайгина ишлар қилинди:

- давлат хизматларини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 112 тадан 52 тага қисқартирилди;

- давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари икки баробарга, яъни – 280 кундан 126 кунгача қисқартирилди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб янги, шинам Марказлар қурилиши бошлаб юборилган бўлиб, бутун республика бўйлаб 60 га яқин бундай бинолар фойдаланишга топширилди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Марказларнинг янги бинолари махсус услубда безатилган бўлиб, қўшимча қулайликлар инобатга олинган. Улар орасида онлайн-хизматларни олишга мўлжалланган маълумот киосклари, зал бўйлаб жойлаштирилган кўрсаткичлар, тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш учун пультлар, электрон навбат чипталари ва қулай кутиш жойларини таъкидлаш мумкин.

Матбуот анжуманида соҳага доир янгиликлар ва масалалар муҳокама қилинди, саволларга жавоб берилди. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг