Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат солиқ қўмитаси депутатларнинг танқидига жавоб қайтарди

Давлат солиқ қўмитаси депутатларнинг танқидига жавоб қайтарди

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Солиқ қўмитаси раисига нисбатан танқидий фикрлари юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2019 йил 6 сентябрь куни, яъни 13 кун аввал навбатдаги «Ҳукумат соати»да «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги масала муҳокама этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган ислоҳотлар доирасида солиқ маъмурчилиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, депутатлар томонидан йўлланган саволларга жавоб берилди.

«Агар депутатлар «Ҳукумат соати» давомида саволларини беришга улгурмаган бўлса, ўз ваколатидан фойдаланиб, «депутатлик сўрови»ни юбориши, ДСҚ раҳбарияти билан уларга қулай бўлган вақтда боғланиб, саволларига батафсил жавоб олиши мумкин эди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан барча мурожаатларга тўлиқ маълумот ва ахборот йўлланишига алоҳида эътибор қаратилади ва назоратга олинган.

Бугунги кунда республикамизда фаолият кўрсатаётган 312,7 мингта юридик шахслар ва 247 мингта якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар куни турли саволлар юзага келиши мумкин.

Жумладан, ўтган 8 ойда Call-марказга келган 80,8 мингта, қўмитага йўлланган 13,3 мингта мурожаатларга тўлиқ жавоб берилган.

Айрим депутатлар томонидан солиқ маъмурчилиги соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича эмас, балки аниқ бир корхона ва бир ҳолат мисолида саволлар берилган, ўша вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун вақт талаб этилади.

Орадан икки ҳафта ўтиб, бир вақтнинг ўзида иккита депутат томонидан жавобга норозилик мавжуд бўлса, нега Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилинмади?» дейилади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.

Хулоса ўрнида Давлат солиқ қўмитаси ҳар доим шаффоф ва очиқ мулоқотга тайёр эканлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг