Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДСҚ АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги бўйича рейтингда 1-ўринни эгаллади

ДСҚ АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги бўйича рейтингда 1-ўринни эгаллади

2018 йил IV чораги якунлари бўйича 104 та давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш самарадорлиги рейтинги ўтказилиб, унда Давлат солиқ қўмитаси энг юқори кўрсаткич (98,44 балл) билан 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмат хабар берди. 

Давлат органлари фаолияти тўртта асосий кўрсаткичга мувофиқ баҳоланди:

  1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятида расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматларини кўрсатиш даражаси;
  2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари даражаси;
  3. Ахборот хавфсизлиги даражаси;
  4. Ташкилий жиҳатдан баҳолаш.

Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини баҳолашда қуйидаги мезонлар муҳим ўрин тутди. Жумладан,

– раҳбарият томонидан АКТни ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг тўғри йўлга қўйилганлиги;

–солиқ органларида телекоммуникация ҳолати, моддий-техника ресурсларининг тартибга солинганлиги ва ахборот хавфсизлигининг ишончлилиги;

– Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва солиқ органларидаги дастурий маҳсуллар, идоралараро ўзаро ҳамкорлик тизимларининг узлуксизлиги ва самарадорлигининг юқорилиги алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, қўмитага берилган умумий 98,44 баллнинг 60 фоизи расмий веб-сайт ва солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган интерактив хизматлар ҳиссасига тўғри келди.

Эндиликда Давлат солиқ қўмитаси томонидан мазкур йўналишда расмий сайтни фойдаланувчиларга янада қулай бўлиши учун модернизация қилиш, смартфонлар учун мўлжалланган мобиль иловани ва махсус телеграм ботни ишга тушириш, онлайн назорат касса машиналарини ҳамда электрон ҳисобварақ-фактураларни амалиётга кенг жорий этишда замонавий АКТнинг энг сўнгги ечимларидан унумли фойдаланиш мақсад қилинган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг