Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Фото:«Vesti.ru»

Собиқ давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага асосланиб,  «Turon 24» маълум қилди.

«Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди. Ҳозир тергов олиб борилмоқда. Тергов сири нуқтаи назаридан бошқа маълумот берилиши мақсадга мувофиқ эмас», деган Раҳмонова.

Муиджон Тоҳирий 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2010 йил сентябрдан 2011 йил июнгача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлган. 2011 йил июнь ойидан яна МХХ раиси ўринбосари лавозимига қайтган ва 2016 йил охиригача ишлаган. Орада 2013 йилда Президент хавфсизлиги хизматини ҳам бошқарган.

Унинг сўнгги иш жойи Давлат божхона қўмитаси бўлиб, 2016 йил 20 декабрда раис этиб тайинланган ва 2018 йил 12 февраль куни ишдан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг