Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дарёободликлар энди дарёдан сув ичмайдиган бўлди

Дарёободликлар энди дарёдан сув ичмайдиган бўлди

Навоийда йил якунигача 54 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, сув танқислигининг олдини олиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, Навоий вилоятида юзлаб чақирим масофаларга, қишлоқларга  қувурлар орқали тортилаётган табиатнинг бебаҳо неъмати минглаб хонадонларга ҳаёт олиб кирмоқда. Хатирчи туманидаги Дарёобод қишлоғи аҳолиси шу кунгача олисдан сув ташиб ёки шундоқ ёнидаги дарё сувидан ичар эди, яқинда ҳудудга инвестиция дастурига кўра тоза ичимлик тармоғи тортилиб, бу орқали қишлоқ аҳлининг азалий орзуси амалга ошди.

Сув объектларини қуриш инжиниринг компаниясининг вилоят бошқармаси мутахассиси Дилмурод Мадатовнинг маълумотларига кўра, жорий йилда сув соҳасига йўналтирилган инвестиция дастурига асосан, вилоятнинг олтита туманида, 11та объектда ва 80 км. масофада сув қувурларини тортиш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, натижада ҳудудлардаги 21 минг 628 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши мақсад қилинган бўлса, «Обод қишлоқ» дастури асосида яна йил якунига қадар 8 тумандаги, сув таъминоти оғир 25 та маҳалладаги қишлоқларга 186 км. сув қувурлари тортилиб, 32 минг 101 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг