Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин

Дам олиш кунларида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди. 

Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 8-13° илиқгача пасаяди.

Ушбу ҳафтада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати февраль ойининг иккинчи ярми учун меъёрий қийматларидан 13-17° га юқори бўлган жуда илиқ баҳорий об-ҳаво кузатилди. 16 февралдан 18 февралгача бўлган даврда максимал ҳарорат баъзи жойларда шу кунларнинг кўп йиллик рекордидан ошди.

Кеча кундуз куни ҳаво 25-28° гача, жанубда 30-32° гача исиди. Бу метеорологик кузатувларнинг бутун даври давомида 18 февраль куни учун энг юқори ҳарорат қийматларидир.

Бугун об-ҳаво ўзгара бошлади, осмонни зич булутлар қоплади, шимоли-ғарбий ҳудудларда қорга айланадиган ёмғирлар бошланди. Об-ҳаво ўзгаришига бугун мамлакатимизга Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган совуқ ва нам антициклон сабабчидир.

Кун давомида республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, шимолда қор ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади, шимолда 0-5° илиқдан ошмайди.

Дам олиш кунларида антициклон таъсири сақланиб туради, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 8-13° илиқгача пасаяди. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрга яқинлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг